АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда кам таъминланган оилаларга 179 миллиард сўмдан ортиқ ижтимоий кэшбэк қайтарилди

Ҳудудлар кесимида энг кўп ижтимоий кэшбэк Андижон вилоятида қайд этилган. Ушбу ҳудуддаги фуқароларга 96,3 миллиард сўм маблағ қайтарилган.

'Ўзбекистонда кам таъминланган оилаларга 179 миллиард сўмдан ортиқ ижтимоий кэшбэк қайтарилди'ning rasmi

Ўзбекистонда 2026 йилнинг биринчи ярмида кам таъминланган оилаларга 179,2 миллиард сўм миқдорида ижтимоий кэшбэк тўлаб берилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, январь-июнь ойларида 651,3 минг нафар истеъмолчига харид чеклари асосида ижтимоий кэшбэк қайтарилган. Шу давр мобайнида тизим орқали 6 миллион 11,9 мингта харид чеки рўйхатдан ўтказилган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп ижтимоий кэшбэк Андижон вилоятида қайд этилган. Ушбу ҳудуддаги фуқароларга 96,3 миллиард сўм маблағ қайтарилган.

Кейинги ўринларни Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилояти эгаллаган. Пойтахт аҳолисига 15,2 миллиард сўм, Самарқанд вилояти фуқароларига эса 14 миллиард сўм ижтимоий кэшбэк тўлаб берилган.

Маълумот учун, 2023 йил 1 майдан бошлаб "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган фуқаролар айрим товарларни харид қилганда одатдаги 1 фоизлик кэшбэк ўрнига харид суммасидаги 12 фоизлик қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС)ни ижтимоий кэшбэк сифатида қайтариб олиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистонда кам таъминланган оилаларга 179 миллиард сўмдан ортиқ ижтимоий кэшбэк қайтарилди - Darakchi.uz