Мамлакат Транспорт вазирлиги маълум қилишича, Остона шаҳрида EH216-S русумли учувчисиз ҳаво кемаси бортида йўловчи билан парвоз синовидан ўтказилган.

Икки кишига мўлжалланган электр ҳаво транспорти соатига 130 километр тезликда ҳаракатлана олади. Қурилма 35 километргача бўлган масофани босиб ўтиш имкониятига эга.
Дастлаб ушбу технологиядан 5–30 дақиқалик сайёҳлик ва намойиш парвозларида фойдаланиш режалаштирилмоқда.

Келгусида эса "учар такси"лардан шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш, дори-дармон етказиб бериш, ёнғинларни бартараф этиш ҳамда логистика соҳаларида фойдаланиш кўзда тутилган.






