АсосийЖАМИЯТ

Тошкент вилоятида самолёт ҳалокати сценарийси бўйича ўқув машғулоти ўтказилди

Ўқув машғулотида 250 га яқин мутахассис ва 25 та махсус техника жалб этилди.

'Тошкент вилоятида самолёт ҳалокати сценарийси бўйича ўқув машғулоти ўтказилди'ning rasmi

7 август куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида самолёт ҳалокати оқибатларини бартараф этиш бўйича кенг кўламли қидирув-қутқарув ўқув машғулоти ўтказилди.

Машғулот сценарийсига кўра, Истанбул–Тошкент йўналишидаги йўловчи самолёти қўнишга яқинлашганда диспетчер ва экипаж ўртасида алоқа узилиб, ҳаво кемаси Тошкентга етмай ҳалокатга учраган.

Ўқув машғулотида 250 га яқин мутахассис ва 25 та махсус техника жалб этилди. Қутқарувчилар ёнғинни ўчириш, йўловчиларни эвакуация қилиш, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш ва уларни шифохоналарга етказиш бўйича ҳаракатларни амалга оширди.

Машғулот Фавқулодда вазиятлар, Мудофаа, Соғлиқни сақлаш, Ички ишлар вазирликлари, Миллий гвардия ҳамда Тошкент халқаро аэропорти ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад авиация ҳодисаларида масъул идоралар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш ва фавқулодда вазиятларга тайёргарликни оширишдан иборат.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкент вилоятида самолёт ҳалокати сценарийси бўйича ўқув машғулоти ўтказилди - Darakchi.uz