АсосийЖАМИЯТ

Марказий Осиё давлатлари Сирдарёда сув ҳисобини автоматлаштирмоқчи

Марказий Осиё давлатлари сув ҳисобини автоматлаштириш бўйича иш режасини тайёрлаш ва махсус ишчи гуруҳ тузишга келишиб олди.

'Марказий Осиё давлатлари Сирдарёда сув ҳисобини автоматлаштирмоқчи'ning rasmi

Марказий Осиё давлатлари Сирдарё ҳавзасида сув ресурсларини автоматик ҳисобга олиш тизимини кенгайтириш бўйича иш режасини тайёрлайди. Сентябрь охирига қадар иштирокчи давлатлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиши кутилмоқда.

Бу ҳақда 7 август куни Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида ўтказилган Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссиясининг 94-йиғилишида келишиб олинди. Бу ҳақда Сув хўжалиги вазирлиги хабар берди.

Йиғилишда 2026 йилги вегетация даври учун Амударё ва Сирдарё ҳавзаларидан сув олиш лимитлари ҳамда сув омборларининг иш режими муҳокама қилинди. Маълум қилинишича, 1 апрелдан буён Шардара сув омборига қарийб 3 миллиард куб метр сув келиб тушган. Ҳозир Сирдарё ҳавзасидаги вазият барқарор деб баҳоланмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги сув муносабатлари бўйича қўшма ишчи комиссия йиғилишида икки давлат ҳудудида жойлашган 10 та гидропостни автоматлаштириш лойиҳаси муҳокама қилинди. Томонлар лойиҳани амалга ошириш учун грант маблағларини жалб қилишни тезлаштиришга келишди.

    Бошқа янгиликлар

    Марказий Осиё давлатлари Сирдарёда сув ҳисобини автоматлаштирмоқчи - Darakchi.uz