АсосийДУНË

Хитойда кучли тайфун: 1 миллиондан ортиқ аҳоли хавфсиз ҳудудларга кўчирилди

Хитойнинг шарқий соҳилларига 2026 йилда мамлакатга етиб келган энг кучли тропик циклон — "Дельфин" тайфуни чиқди.

'Хитойда кучли тайфун: 1 миллиондан ортиқ аҳоли хавфсиз ҳудудларга кўчирилди'ning rasmi

Хитойнинг шарқий соҳилларига 2026 йилда мамлакатга етиб келган энг кучли тропик циклон — "Дельфин" тайфуни чиқди. Кучли шамол ва ёмғир сабаб мамлакат шарқида транспорт қатнови издан чиқиб, 1 миллиондан ортиқ киши хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинди. Бу ҳақда хорижий манбаларга таяниб Zamon.uz маълум қилди.

Хитой метеорология хизмати маълумотига кўра, тайфун 9 август куни соат 17:30 атрофида Чжэцзян провинциясининг Юйхуан шаҳри яқинида қуруқликка чиққан. Ўша вақтда унинг марказида шамол тезлиги секундига 42 метрга, яъни соатига 151 километрга етган.

"Дельфин" Хитойга етиб келишидан аввал Япониянинг Окинава префектурасидан ўтган. У ерда олти киши жароҳатланган, 50 мингдан ортиқ бино электр таъминотисиз қолган.

Метеорологлар 10 августгача Чжэцзян, Шанхай ва қатор бошқа ҳудудларда кучли ёғингарчилик кутилayotganини билдирган. Айрим жойларда ёғингарчилик миқдори 500 миллиметргача етиши мумкин.

Шанхайда 30 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинган, қарийб 1500 та авиақатнов бекор қилинган. Шаҳар портларидаги юзлаб кемалар хавфсиз жойларга кўчирилган.

Мутахассислар тайфуннинг секин ҳаракатланиши кучли ёғингарчиликни узайтириши, тоғли ҳудудларда сув тошқини ва кўчки хавфини ошириши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Расмийлар аҳолини хавфли ҳудудлардан узоқлашиш ва маҳаллий ҳокимиятнинг эвакуация бўйича кўрсатмаларига амал қилишга чақирган.

    Бошқа янгиликлар

    Хитойда кучли тайфун: 1 миллиондан ортиқ аҳоли хавфсиз ҳудудларга кўчирилди - Darakchi.uz