АсосийЖАМИЯТ

Энди банклардан 500 долларгача валютани ҳужжатсиз сотиб олиш мумкин

Адлия вазирлиги мазкур ўзгариш аҳоли учун қулайлик яратишга қаратилганини таъкидлади.

'Энди банклардан 500 долларгача валютани ҳужжатсиз сотиб олиш мумкин'ning rasmi

Ўзбекистонда банклардан 500 АҚШ долларигача миқдорда нақд хорижий валютани сотиб олишда паспорт, ID-карта ёки бошқа шахсни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш талаб этилмайди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Янги тартиб Адлия вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан жорий йил 8 май куни қабул қилинган 12/0473-сонли қарор асосида белгиланган.

Мазкур тартиб 9 августдан кучга кирди.

Аввал банклардан шахсни тасдиқловчи ҳужжатсиз нақд хорижий валютани 100 АҚШ долларигача миқдорда сотиб олиш мумкин эди. Энди эса ушбу лимит 500 долларга оширилди.

Адлия вазирлиги мазкур ўзгариш аҳоли учун қулайлик яратишга қаратилганини таъкидлади.

"Адлия вазирлиги аҳолига енгиллик яратишга қаратилган ташаббусларни амалиётга жорий қилишни ўзининг энг асосий вазифаларидан бири деб ҳисоблайди", дейилади вазирлик хабарида.

    Бошқа янгиликлар