АсосийДУНË

UEFA Инфантино фаолияти бўйича тергов бошлаши мумкин

Жанни Инфантино 2009–2016 йилларда UEFA бош котиби лавозимида ишлаган. 2016 йилда у FIFA президенти этиб сайланган.

'UEFA Инфантино фаолияти бўйича тергов бошлаши мумкин'ning rasmi

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) FIFA президенти Жанни Инфантино фаолияти юзасидан тергов бошлаши мумкин. Бу ҳақда "The Telegraph" хабар берди.

Маълум қилинишича, эҳтимолий тергов Инфантино UEFA бош котиби бўлиб ишлаган даврда у билан ишқий муносабатда бўлган ходимага олти хонали миқдорда компенсация тўлангани ҳақидаги хабарлар билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Манбага кўра, тергов Инфантинонинг UEFAдаги 16 йиллик фаолиятини, яъни 2000 йилдан 2016 йилгача бўлган даврни қамраб олиши мумкин.

Жанни Инфантино 2009–2016 йилларда UEFA бош котиби лавозимида ишлаган. 2016 йилда у FIFA президенти этиб сайланган. Инфантино кейинги сайловларда икки марта рақобатсиз қайта сайланган.

Аввалроқ UEFA Инфантино бош котиб бўлиб ишлаган даврда у билан ишқий муносабатда бўлган ходимага олти хонали компенсация тўлангани ҳақида хабар берган эди.

Маълумот учун, Жанни Инфантино 2001 йилда турмуш қурган. Унинг тўрт нафар фарзанди бор.

    Бошқа янгиликлар