АсосийДУНË

Филиппинда муссон ёмғирлари сабаб 12 киши ҳалок бўлди

Табиий офатлар оқибатида юзлаб уйлар ва инфратузилма объектларига зарар етган.

'Филиппинда муссон ёмғирлари сабаб 12 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Филиппинда давом этаётган кучли муссон ёмғирлари сабаб юзага келган сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди, яна 8 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда 10 август куни “The Star” хабар берди.

Қайд этилишича, мамлакатнинг 33 та провинциясида 500 мингдан ортиқ аҳоли жануби-ғарбий муссон таъсирида қолган. Ёғингарчилик тропик циклонлар таъсирида янада кучайган.

Табиий офатлар оқибатида юзлаб уйлар ва инфратузилма объектларига зарар етган.

Хусусан, Лусон оролидаги Багио шаҳрида кўчки бир нечта уйни босиб қолиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, 6 киши бедарак йўқолган. Ҳудудда қидирув-қутқарув ишларига қарийб 150 нафар қутқарувчи жалб этилган. Кучли ёмғирлар туфайли шаҳарнинг айрим ҳудудларида янги кўчкилар ҳам содир бўлган.

Филиппин Президенти Фердинанд Маркос кичик 10 август куни кучли ёғингарчиликлар шаҳарлар ва асосий кўчаларни сув босишига олиб келгани сабаб давлат хизматчиларини масофадан ишлашга ўтказишни буюрди.

Шунингдек, Манила метрополияси ва ўндан ортиқ провинциядаги мактабларда муқобил таълим усулларини жорий этиш топширилди.

Филиппиндаги кучли ёғингарчиликлар жануби-ғарбий муссон ҳамда тропик циклонлар таъсирида юзага келган.

    Бошқа янгиликлар

    Филиппинда муссон ёмғирлари сабаб 12 киши ҳалок бўлди - Darakchi.uz