АсосийЖАМИЯТ

Швецияда 9 минг йиллик ҳомиладор аёл скелети топилди

Археологлар аёлнинг бачадони соҳасида жуда яхши сақланган ҳомила қолдиқларини топган.

'Швецияда 9 минг йиллик ҳомиладор аёл скелети топилди'ning rasmi

Швециянинг Готланд ороли яқинидаги Лилла-Карлсё оролида археологлар тахминан 9 минг йиллик ҳомиладор аёл скелетини аниқлади. Унинг бачадони соҳасида яхши сақланган ҳомила қолдиқлари ҳам топилган. Бу ҳақда Швеция давлат радиоси — SR хабар берди.

Қайд этилишича, ҳомиладор аёлнинг қолдиқлари Лилла-Карлсё оролидаги Судер-Вагнхус ғорида олиб борилган археологик қазишмалар вақтида аниқланган.

Археологлар аёлнинг бачадони соҳасида жуда яхши сақланган ҳомила қолдиқларини топган. Мутахассислар топилманинг ёшини тахминан 9 минг йил деб баҳолаган.

Археолог ва лойиҳа раҳбари Александр Рёсен Шёстранднинг таъкидлашича, мазкур топилма дунёда маълум бўлган энг қадимий ва яхши сақланган ҳомила намуналаридан бири ҳисобланади.

Мутахассислар ушбу топилмани жаҳон миқёсида ноёб археологик кашфиёт сифатида баҳоламоқда.

Айни вақтда ҳудуддаги археологик қазишмалар давом эттирилмоқда. Олимлар аёлнинг келиб чиқиши ҳамда уни дафн этиш маросимининг хусусиятларини аниқлашни режалаштирган.

    Бошқа янгиликлар

    Швецияда 9 минг йиллик ҳомиладор аёл скелети топилди - Darakchi.uz