АсосийЖАМИЯТ

Солиқ қўмитасига 13 мингдан ортиқ фуқаро солиқлар бўйича тушунтириш сўраб мурожаат қилган

16 та мурожаатда эса тадбиркорлар фаолиятидаги қонунбузарликлар ҳақида маълум қилинган.

'Солиқ қўмитасига 13 мингдан ортиқ фуқаро солиқлар бўйича тушунтириш сўраб мурожаат қилган'ning rasmi

2026 йилнинг январь–июль ойларида Солиқ қўмитасига 29 минг 806 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 95 фоизи, яъни 28 минг 311 таси ҳал этилган. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, мурожаатларнинг 82 таси тегишли ташкилотларга юборилган. 43 та мурожаатни ўрганиш жараёнида уларда келтирилган ҳолатлар тасдиғини топмаган. 45 та мурожаат аноним бўлгани сабабли кўриб чиқилмаган. Яна 1 минг 325 та мурожаат белгиланган муддат доирасида кўриб чиқилмоқда.

Мурожаатларнинг энг катта қисми солиқларга оид тушунтиришлар бериш билан боғлиқ. Хусусан, 13 минг 397 та мурожаатда фуқаролар солиқ масалалари бўйича тушунтириш сўраган.

Шунингдек, 368 та мурожаатда солиқлардан озод қилиш ёки имтиёзлар бериш сўралган. 176 та мурожаатда Солиқ қўмитаси тизими ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақида хабар берилган.

16 та мурожаатда эса тадбиркорлар фаолиятидаги қонунбузарликлар ҳақида маълум қилинган.

Қолган мурожаатлар маълумот тақдим этиш, ижтимоий масалалар, миннатдорлик билдириш ва бошқа масалаларга оид бўлган.

Келиб тушган мурожаатлар сони бўйича ҳудудлар орасида Тошкент шаҳри етакчи бўлган. Пойтахтдан 10 минг 732 та мурожаат келиб тушган бўлиб, бу умумий мурожаатларнинг 36 фоизини ташкил этган.

Кейинги ўринларда Тошкент вилояти — 2 минг 701 та, яъни 9,1 фоиз, Самарқанд вилояти — 2 минг 450 та, яъни 8,2 фоиз мурожаат билан қайд этилган.

Маълумотларга кўра, 2026 йилнинг биринчи ярмида Солиқ қўмитасига 26 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган эди. Демак, бир ой давомида қўмитага келиб тушган мурожаатлар сони 2 минг 200 тадан ортиққа ошган.

    Бошқа янгиликлар

    Солиқ қўмитасига 13 мингдан ортиқ фуқаро солиқлар бўйича тушунтириш сўраб мурожаат қилган - Darakchi.uz