АсосийЖАМИЯТ

Бугун Тошкентда кучли шамол ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин

Шу сабабли бугун Тошкент ва юқорида қайд этилган ҳудудларда шамолли об-ҳаво кузатилади.

'Бугун Тошкентда кучли шамол ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин'ning rasmi

Бугун, 11 август куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли шамол ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Маълум қилинишича, кундуз куни Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Тошкент ва Самарқанд вилоятлари ҳамда тоғли ҳудудларнинг айрим жойларида шамол тезлиги 9–14 метр/сониягача кучаяди.

Шамол айрим ҳудудларда чанг-тўзон билан бирга кузатилиши мумкин.

Пойтахт Тошкентда ҳам шамол тезлиги 12–14 метр/сониягача кучайиши ва айрим жойларда чанг-тўзон кўтарилиши кутилмоқда.

Шу сабабли бугун Тошкент ва юқорида қайд этилган ҳудудларда шамолли об-ҳаво кузатилади.

    Бошқа янгиликлар

    Бугун Тошкентда кучли шамол ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин - Darakchi.uz