Сурайёхон Рустамовна Хўжамқулова Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан ҳамкорлик маркази бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Сурайёхон Хўжамқулова мазкур лавозимга тайинлангунига қадар Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимида фаолият юритган. Шунингдек, у аввалроқ Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида тергов судьяси бўлиб ишлаган.
Қайд этилишича, Олий суд Жамоатчилик билан ҳамкорлик маркази бошлиғи лавозимида ишлаб келган Азиз Обидов айни тузилмада масъул ходим сифатида фаолиятини давом эттирмоқда. У 2019 йил ноябрь ойида ушбу лавозимга тайинланган эди.
Маълумот ўрнида, Олий суднинг Жамоатчилик билан ҳамкорлик маркази 2023 йилда Олий суднинг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик бошқармаси негизида ташкил этилган. Марказнинг асосий вазифаларидан бири судлар фаолияти ҳақида жамоатчиликка очиқ, тезкор ва холис ахборот етказишдан иборат.






