АсосийЖАМИЯТ

Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ учун 92,1 млрд сўм компенсация тўланди

2026 йилнинг биринчи ярмида 562 минг 918 та эҳтиёжманд оилага электр энергияси ва табиий газ учун жами 92,1 млрд сўм компенсация тўлаб берилди.

'Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ учун 92,1 млрд сўм компенсация тўланди'ning rasmi

Мазкур компенсациялар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 апрелдаги ПҚ-134-сон қарори асосида ажратилмоқда.

Қарорга кўра, эҳтиёжманд оилаларга электр энергияси ва табиий газдан белгиланган базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган қисми учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади.

Жорий йилнинг январь–июнь ойларида тўланган 92,1 млрд сўм компенсациянинг:

— 51 млрд 427,8 млн сўми — электр энергияси учун;

— 40 млрд 702,3 млн сўми — табиий газ учун ажратилган.

Компенсация олиш бўйича батафсил маълумотга эга бўлиш учун фуқаролар маҳалладаги ижтимоий ходимга, тумандаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига ёки Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг 1140 қисқа рақамли колл-марказига мурожаат қилиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар

    Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ учун 92,1 млрд сўм компенсация тўланди - Darakchi.uz