АсосийЖАМИЯТ

Наманганда қурилиш моллари савдо бозорида ёнғин чиқди

Айни вақтда ёнғинни бартараф этиш ишлари давом этмоқда. Уни ўчиришга зарур махсус техника ва кучлар жалб қилинган.

'Наманганда қурилиш моллари савдо бозорида ёнғин чиқди'ning rasmi

Бугун, 18 август куни Наманган вилояти Янги Наманган туманидаги "Қурилиш моллари савдо бозори" ҳудудида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, соат 13:46 да "112" тизими орқали "Мингчинор" маҳалласи ҳудудида жойлашган бозордаги савдо расталари ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Шундан сўнг воқеа жойига ёнғин-қутқарув бўлинмалари зудлик билан етиб борган. Ёнғин соат 13:58 да қуршаб олинган.

Айни вақтда ёнғинни бартараф этиш ишлари давом этмоқда. Уни ўчиришга зарур махсус техника ва кучлар жалб қилинган. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

    Бошқа янгиликлар