АсосийЖАМИЯТ

Тошкентга Роналду, Фарғонага эса Бензема келиши мумкин

Осиё Футбол Конфедерациясининг Куала-Лумпурдаги қароргоҳида Элит Осиё Чемпионлар Лигаси учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

'Тошкентга Роналду, Фарғонага эса Бензема келиши мумкин'ning rasmi

Қуръа натижалари Ўзбекистонлик футбол мухлисларига жаҳон футболи юлдузларини ўз майдонида кўриш имконини яратди.

Қуръага кўра, Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби "Пахтакор"нинг Тошкентдаги рақибларидан бири бўлди. Шу тариқа, португалиялик юлдуз Криштиану Роналдунинг пойтахтга келиши мумкин.

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби эса ўз майдонида Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" жамоасини қабул қилади. Ушбу клуб сафида франциялик юлдуз Карим Бензема тўп тепмоқда. Демак, Бенземанинг ҳам Фарғонада маҳаллий мухлислар қаршисида майдонга тушиши эҳтимоли бор.

Қайд этилишича, бу йилги мусобақада жамоалар сони 24 тадан 32 тага оширилган. Ўзбекистон шарафини "Пахтакор" ва "Нефтчи" клублари ҳимоя қилади.

Ҳар бир жамоа мусобақада 8 та учрашув ўтказади. Шундан 4 таси ўз майдонида, яна 4 таси сафарда бўлиб ўтади.

Шу тариқа, агар Роналду ва Бензема мазкур учрашувларда майдонга тушса, ўзбекистонлик футбол мухлислари жаҳон футболи юлдузларини Тошкент ва Фарғонада бевосита кўриш имкониятига эга бўлади.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкентга Роналду, Фарғонага эса Бензема келиши мумкин - Darakchi.uz