АсосийЖАМИЯТ

Инновацион ривожланиш агентлиги 400 млрд сўмлик лойиҳаларни молиялаштирди

Ушбу маблағлар 17 та танлов доирасида сараланган 202 та илмий лойиҳага тақсимланган.

'Инновацион ривожланиш агентлиги 400 млрд сўмлик лойиҳаларни молиялаштирди'ning rasmi

19 август куни Инновацион ривожланиш агентлигининг 2026 йил I ярим йиллик фаолияти якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Агентликнинг илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш, ёш олимларни қўллаб-қувватлаш, илмий кадрлар салоҳиятини ошириш ва соҳани рақамлаштириш борасида амалга оширган ишлари ҳақида маълумот берилди.

Таъкидланишича, ҳисобот даврида 17 та танлов ўтказилиб, 395,5 млрд сўмлик 202 та илмий лойиҳа молиялаштирилган. Олий таълимдан кейинги таълимга эса 42 776 та ариза келиб тушиб, 16 045 нафар талабгор қабул қилинган.

Шунингдек, ёш олимларнинг хорижий стажировкалари ва академик ҳаракатчанлигини қўллаб-қувватлаш, ҳудудларда инновацион фаолиятни ривожлантириш ҳамда илмий жараёнларни рақамлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Матбуот анжумани давомида журналистлар Агентлик вакилларига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилди.

    Бошқа янгиликлар

    Инновацион ривожланиш агентлиги 400 млрд сўмлик лойиҳаларни молиялаштирди - Darakchi.uz