АсосийЖАМИЯТ

Эрон АҚШнинг Европадаги ҳарбий объектларига зарба беришни кўриб чиқмоқда

Агар АҚШ ҳарбий ҳаракатларни кучайтирса, Теҳрон жавоб чораларининг географик кўламини кенгайтиришни кўриб чиқиши мумкин.

'Эрон АҚШнинг Европадаги ҳарбий объектларига зарба беришни кўриб чиқмоқда'ning rasmi

Эрон АҚШ президенти Дональд Трамп можарони янада кескинлаштирган тақдирда, Европадаги Америка ҳарбий объектларига зарба бериш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда "Financial Times" хабар берди.

Нашрнинг Эрон раҳбариятига яқин икки манбасига кўра, Теҳрон эҳтимолий нишонлар сифатида Жануби-Шарқий Европадаги айрим объектларни баҳолаган. Улар орасида Болгария ва Кипрдаги АҚШ ҳамда Ғарб ҳарбий кучлари фойдаланадиган объектлар бор.

Манбаларнинг таъкидлашича, Эроннинг кейинги ҳаракатлари Вашингтоннинг қарорларига боғлиқ бўлади. Агар АҚШ ҳарбий ҳаракатларни кучайтирса, Теҳрон жавоб чораларининг географик кўламини кенгайтиришни кўриб чиқиши мумкин.

Бу орада АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар ҳамон босиқлик билан кечмоқда. Дональд Трамп 18 август куни Эрон билан ҳозирча музокаралар режалаштирилмаганини айтган.

Трамп, шунингдек, Эронни қўллаб-қувватлайдиган давлатлар ва ташкилотларга нисбатан "мисли кўрилмаган" иқтисодий чоралар кўрилишини маълум қилди. У Вашингтон Теҳронга нисбатан иқтисодий босимни кучайтиришини билдирди.

    Бошқа янгиликлар

    Эрон АҚШнинг Европадаги ҳарбий объектларига зарба беришни кўриб чиқмоқда - Darakchi.uz