АсосийЖамият

Қашқадарёда 25 ёшли йигитни сел оқизиб кетди

Ҳодиса 19 май куни Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида содир бўлди.

'Қашқадарёда 25 ёшли йигитни сел оқизиб кетди'ning rasmi

25 ёшли йигит тушдан кейин қўйларини боқиш учун уйдан чиққан ва кучли сел оқими оқибатида ҳалок бўлган.

Қашқадарё вилоятида сел оқими бир инсоннинг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда Kun.uz’га Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Маълум қилинишича, 19 май куни соат 20:20 ларда Деҳқонобод тумани ИИБ навбатчилик қисмига Янги ҳаёт маҳалласи Қурилиш қишлоғи ҳудудидаги дарёдан сел билан бирга номаълум эркакнинг жасади оқиб келгани ҳақида хабар келиб тушган. Шундан сўнг туман прокурори раҳбарлигидаги тергов-тезкор гуруҳи воқеа жойига чиққан.

Терговга қадар текширув жараёнида ҳалок бўлган шахс 2001 йилда туғилган О.Ш. экани аниқланган.

Марҳумнинг яқинлари билдиришича, у 19 май куни соат 15:00 атрофида қўйларини боқиш мақсадида уйдан чиққан. Соат 18:00 га қадар қайтиб келмаган вақтда қишлоқ ҳудудида кучли ёмғир ёғиб, сел келган. Орадан маълум вақт ўтиб, йигитнинг жасади сув оқимида топилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Деҳқонобод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, 19 май куни Қашқадарё вилоятининг Қамаши, Яккабоғ, Деҳқонобод ва Шаҳрисабз туманларида кучли ёғингарчилик кузатилган. Сел тошиши оқибатида Қамаши туманида ички йўл, Яккабоғ туманида эса кўприк вақтинча ёпилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:44

    Президент бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишди

    Президент Шавкат Мирзиёев 20 май куни мамлакатнинг турли ҳудудларида амалга оширилиши режалаштирилган бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

    'Тошкентдан Урганчга учаётган самолётни ҳам чақмоқ урди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:18

    Тошкентдан Урганчга учаётган самолётни ҳам чақмоқ урди

    Авиакомпания маълумотига кўра, йўловчиларга чипта маблағини тўлиқ қайтариш ёки энг яқин бўш рейсга, жумладан бошқа авиакомпаниялар рейсларига қайта брон қилиш имконияти таклиф этилган.

    'Россия кенг кўламли ядровий машқларни бошлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:07

    Россия кенг кўламли ядровий машқларни бошлади

    Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

    'Андижонда ноқонуний дори воситалари ишлаб чиқариш цехи фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:54

    Андижонда ноқонуний дори воситалари ишлаб чиқариш цехи фош этилди

    Тезкор тадбир давомида “Simbaby”, “Doclungc”, “Leron”, “Yodigan”, “Polivit” номли қарийб 100 турдаги маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

    'Метрода йўл ҳақи босиб ўтилган масофага қараб тўланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:02

    Метрода йўл ҳақи босиб ўтилган масофага қараб тўланади

    Ҳозирда ушбу тизимни амалиётга татбиқ этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

    'Сурхондарёда 13 ёшли қизнинг жасади дарёдан топилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:52

    Сурхондарёда 13 ёшли қизнинг жасади дарёдан топилди

    Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.