Қайд этилишича, бола гилос ейиш мақсадида юқори кучланишли трансформатор устига чиққан вақтда уни ток урган. Оқибатда у оғир тан жароҳати олган ва шифокорлар саъй-ҳаракатларига қарамай, вафот этган.
Марҳумнинг қариндошлари трансформатор атрофи хавфсизлик талабларига жавоб бермаганини билдирган. Уларнинг айтишича, ҳудуд ўралмаган бўлган, айрим симлар эса очиқ ҳолда қолдирилган.
Болалар омбудсмани барча ҳудудларда электр қурилмалари хавфсизлиги устидан назоратни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан прокуратура томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.






