АсосийЖамият

Дорихоналар дори нархини 3 бараваргача оширгани аниқланди

Рақобат қўмита маълумотига кўра, қарийб 2,5 мингта дорихона томонидан 686 мингга яқин ҳолатда белгиланган савдо устамалари 10 фоиздан 3 бараваргача оширилган.

'Дорихоналар дори нархини 3 бараваргача оширгани аниқланди'ning rasmi

Рақобат қўмитаси айрим дорихоналарда дори воситалари нархи асоссиз равишда кескин оширилганини аниқлади. Қўмита маълумотига кўра, қарийб 2,5 мингта дорихона томонидан 686 мингга яқин ҳолатда белгиланган савдо устамалари 10 фоиздан 3 бараваргача оширилган. Натижада истеъмолчилардан 21,1 млрд сўм асоссиз ундирилган.

Қайд этилишича, қоидабузарликлар юзасидан тегишли чоралар кўрилиб, ноқонуний олинган маблағларни фуқароларга қайтариш ишлари бошланган.

Шунингдек, жорий йилнинг биринчи чорагида 190 дан ортиқ дорихонада 110,5 мингта ҳолат аниқланган. Уларда ҳам дори воситалари нархи сунъий оширилиб, аҳолидан 1,4 млрд сўмдан ортиқ маблағ ортиқча ундирилгани маълум бўлди.

Қўмита фуқароларга дори харид қилишда референт нархлар реестри орқали нархларни текширишни тавсия қилди. Агар дори воситалари белгиланганидан қиммат сотилаётгани аниқланса, 1159 қисқа рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилда ҳам дорихоналар томонидан дори нархларини асоссиз ошириш ҳолатлари кузатилган эди. Ўшанда 765 та дорихонада 267 мингдан ортиқ қоидабузарлик аниқланиб, қарийб 8 млрд сўм ноқонуний даромад олингани маълум қилинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Click MiniApps: бизнес Click SuperApp ичида 23 миллиондан ортиқ фойдаланувчиларга қандай чиқиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:16

    Click MiniApps: бизнес Click SuperApp ичида 23 миллиондан ортиқ фойдаланувчиларга қандай чиқиши мумкин

    Click Click MiniApps платформасини фаол ривожлантиришда давом этмоқда — бу SuperApp ичидаги мини-иловалар платформаси бўлиб, бизнес учун савдо, мижозларни жалб қилиш ва улар билан ўзаро алоқанинг янги имкониятларини очиб беради.

    'Ҳайитга янги совиткич — арзон ва сифатли!'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:26

    Ҳайитга янги совиткич — арзон ва сифатли!

    Қурбон Ҳайити яқинлашмоқда, уй-рўзғор учун янги техника олиш вақти келди! PREMIER бренди бу сафар ҳам ўз харидорларини унутмади.

    'Давлат бошқаруви соҳасида энг яхши вазирликлар аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:32

    'Бухорода кетма-кет зилзилалар: бугун яна 4 магнитудали ер қимирлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:03

    Бухорода кетма-кет зилзилалар: бугун яна 4 магнитудали ер қимирлади

    Бухорода бугун яна ер қимирлаши соат 10:44 да қайд этилган.

    'Сел йўлини кесиб ўтмоқчи бўлган Nexia’ни сув оқизиб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:49

    Сел йўлини кесиб ўтмоқчи бўлган Nexia’ни сув оқизиб кетди

    Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.

    'Муқаддам судланган наркосавдогарларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:52

    Муқаддам судланган наркосавдогарларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

    Экспертиза хулосасига кўра, мусодара қилинган гиёҳвандлик воситасининг соф оғирлиги 985 граммни ташкил этган.