АсосийДунё

Ташиев иши бўйича суд қолдирилди

Маълум қилинишича, Ташиев ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашга тайёргарлик кўриш ҳамда хизмат мавқеини суиистеъмол қилишда айбланмоқда.

'Ташиев иши бўйича суд қолдирилди'ning rasmi

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) собиқ раҳбари Қамчибек Ташиевга оид жиноят иши бўйича суд жараёни қолдирилди. Бу ҳақда адвокат Икромиддин Айтқулов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, суд мажлисининг кўчирилишига бир нечта омил сабаб бўлган. Хусусан, айрим айбланувчилар жиноят иши материаллари билан тўлиқ танишиб чиқишга улгурмаган.

Шунингдек, ҳимоя томони мавжуд далиллар бўйича тергов қарорлари устидан Бишкек шаҳар судига апелляция шикояти киритган.

“Шаҳар суди шикоят юзасидан қарор чиқарганидан кейин, иш Бишкек шаҳрининг Биринчи май туман судида давом эттирилади. Қамчибек Ташиев суд мажлисларида иштирок этади”, деди адвокат.

Маълум қилинишича, Ташиев ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашга тайёргарлик кўриш ҳамда хизмат мавқеини суиистеъмол қилишда айбланмоқда.

Жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун Бишкек шаҳри Биринчи май туман судига юборилган. Иш бўйича Ташиев билан бирга яна етти нафар шахс айбланувчи сифатида ўтмоқда.

Адвокатнинг таъкидлашича, иш материаллари махфийлаштирилгани сабабли суд мажлислари ёпиқ тартибда ўтказилади. Тергов ва судга оид маълумотларни ошкор қилиш тақиқланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил февраль ойида Қамчибек Ташиев Қирғизистон МХДҚ раиси лавозимидан озод этилган эди. У бу қарорни кутмаганини айтган. Кейинчалик Қирғизистон президенти Ташиев давлат хизматига бошқа қайтмаслигини маълум қилган.

Орадан кўп ўтмай, Жогорку Кенеш депутати Элвира Сурабалдиева интервьюларидан бирида Ташиев давлат тўнтаришига уриниш ташкил қилгани учун лавозимидан олинганини иддао қилди.

Шундан сўнг Ташиев қирғизистонликларга мурожаат қилиб, уларни норозилик намойишларидан тийилишга чақирган.

Маълумотларга кўра, ушбу иш доирасида собиқ бош прокурор Қурманқул Зулушев ва парламентнинг собиқ спикери Нурланбек Тургунбек уулу ҳам иштирок этмоқда. Бироқ уларга қандай айблов қўйилгани ҳозирча очиқланмаган.

Апрель ойи охирида Қирғизистонда Қамчибек Ташиевга расман айблов эълон қилинган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россия қирувчилари Қора денгиз устида Британия разведка самолётига хавфли тарзда яқинлашди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:19

    Россия қирувчилари Қора денгиз устида Британия разведка самолётига хавфли тарзда яқинлашди

    Британия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса ўтган ой халқаро ҳаво ҳудудида содир бўлган.

    'Исроилда “Сумуд” флотилияси фаоллари таҳқирланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:28

    Исроилда “Сумуд” флотилияси фаоллари таҳқирланди

    Ҳодиса ортидан Европа давлатлари кескин норозилик билдирди

    'Хитойдаги сув тошқинлари қурбонлари сони 22 кишига етди'ning rasmi

    Дунё 20.05.2026 10:24

    Хитойдаги сув тошқинлари қурбонлари сони 22 кишига етди

    Тошқинлар оқибатида қатор иншоотлар вайрон бўлган, айрим аҳоли пунктлари билан транспорт ва алоқа узилган.

    'Украина Латвия орқали Россияга зарба беришни режалаштирмоқда'ning rasmi

    Дунё 20.05.2026 08:30

    Украина Латвия орқали Россияга зарба беришни режалаштирмоқда

    Киев расмийлари Латвия пойтахти Ригани Россияга қарши операциялар учун ўз ҳудудидан фойдаланишга кўндиришга уринган.

    'АҚШда миграция сиёсати минглаб оилаларни парчалади'ning rasmi

    Дунё 19.05.2026 16:57

    АҚШда миграция сиёсати минглаб оилаларни парчалади

    Трампнинг миграция сиёсати ортидан 145 минг бола ота-онасидан ажралди.

    'Покистон Саудия Арабистонига 8 минг аскар юборди'ning rasmi

    Дунё 19.05.2026 04:17

    Покистон Саудия Арабистонига 8 минг аскар юборди

    Маълум қилинишича, Исломобод янги ҳужумлар юз берган тақдирда Саудия Арабистони Қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш мақсадида катта жанговар кучларни сафарбар қилган.