Тошкент вилоятининг Паркент туманида онасига нисбатан қўпол муомала қилиб, унга қўл кўтармоқчи бўлган эркак маъмурий қамоққа олинди. Унинг ҳаракатлари акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган эди.
Тошкент вилояти ИИББ маълум қилишича, ҳолат жорий йилнинг 6 май куни содир бўлган. Видеода кўринган 37 ёшли эркак руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда туриши аниқланган. У шу вақтга қадар зарур муолажаларни олиб келган.
Шунингдек, маълум бўлишича, аёлга аввалроқ ҳимоя ордери ҳам расмийлаштирилган.
Суд қарорига кўра, эркакка нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.






