Қарорга кўра, 2026–2028 йилларда чорвачилик тармоғини ривожлантириш бўйича қатор мақсадли кўрсаткичлар белгиланган. Хусусан, чорвачилик маҳсулотларини саноат усулида қайта ишлаш даражасини 50 фоизга етказиш ҳамда наслдор қорамоллар улушини 90 фоизгача ошириш режалаштирилмоқда.
Ҳужжатга асосан, 2027 йил ҳосилидан бошлаб пахта ва бошоқли дон экиладиган майдонларнинг 50 фоизига озуқабоп экинлар жойлаштиришга рухсат берилади.
Шунингдек, 2026 йил 1 июлдан 2030 йил 1 январга қадар аҳоли хонадонларида идентификация қилинган сигирлардан олинган ҳар бир наслдор бузоқ учун субсидия ажратилади. Сунъий уруғлантириш орқали олинган бузоқ учун 500 минг сўм, эмбрион кўчириб ўтказиш орқали олингани учун эса 700 минг сўм тўланади.
Қарор билан яна бир муҳим имтиёз ҳам жорий этилмоқда. Унга кўра, 2026 йил 1 июндан 2029 йил 1 январга қадар хориждан наслдор қорамол, қўй ва эчкиларни Ўзбекистонга олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод этилади.






