АсосийСиёсат

Тошкентда “Сифатли давлат бошқаруви дастури” мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди

Маросимда “Энг яхши вазирлик” номинацияси ғолиби сифатида Адлия вазирлиги эътироф этилди.

'Тошкентда “Сифатли давлат бошқаруви дастури” мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди'ning rasmi

Тадбирда мамлакатда давлат бошқаруви тизимини модернизация қилиш, давлат хизматлари сифатини ошириш, фуқаролар манфаатларига хизмат қилувчи самарали бошқарув механизмларини жорий этиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.

Қайд этилишича, кейинги йилларда Ўзбекистонда давлат хизмати тизимида профессионаллик, очиқлик ва жамоатчилик олдидаги масъулиятни кучайтиришга қаратилган янги ёндашувлар жорий қилинмоқда. Хусусан, 2022 йилда “Давлат хизмати тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши соҳадаги муҳим қадам сифатида эътироф этилди.

Тадбирда Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида давлат бошқаруви соҳасида тажриба алмашиш йўлга қўйилгани, жорий йил март–апрель ойларида хорижий ва маҳаллий экспертлар 41 та вазирлик, қўмита ва агентлик фаолиятини таҳлил қилгани маълум қилинди. Мукофот соҳиблари ушбу баҳолаш натижалари асосида аниқланган.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов ҳамда Президентнинг кадрлар сиёсати бўйича маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев иштирок этди.

Тақдирлаш якунларига кўра, “Энг яхши вазирлик” номинацияси ғолиби Адлия вазирлиги деб топилди. Шунингдек, вазирлик “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини самарали амалга ошириш, инновациялар, самарали бошқарув ва интеграциялашган қўллаб-қувватлаш механизмлари йўналишларида ҳам ғолиб бўлди.

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ресурсларни бошқариш, инсон капиталини ривожлантириш ҳамда интеграциялашган қўллаб-қувватлаш механизмлари бўйича энг яхши давлат органи сифатида эътироф этилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев: “Энди давлат идоралари “жараён учун” эмас, “натижа учун” ишлайди”'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 06:11

    Шавкат Мирзиёев: “Энди давлат идоралари “жараён учун” эмас, “натижа учун” ишлайди”

    Танловда 40 та республика идораси ва уларнинг ходимлари қатнашган.

    'Автомобиль саноатида янги босқич'ning rasmi

    Сиёсат 19.05.2026 16:34

    Автомобиль саноатида янги босқич

    Ўзбекистон автомобиль бозорига "Volkswagen" кириб келмоқда

    'Президентнинг Бокуга амалий ташрифи якунланди'ning rasmi

    Сиёсат 19.05.2026 02:45

    Президентнинг Бокуга амалий ташрифи якунланди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Боку шаҳрига амалий ташрифининг тадбирларга бой дастури якунига етди.

    'Ўзбекистон Президенти Сербия Президенти билан учрашув ўтказди'ning rasmi

    Сиёсат 18.05.2026 14:02

    Ўзбекистон Президенти Сербия Президенти билан учрашув ўтказди

    Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сербия Президенти Александр Вучич билан учрашув ўтказди.

    'Мирзиёев ва Алиев олий даражадаги келишувлар ижросини муҳокама қилди'ning rasmi

    Сиёсат 18.05.2026 13:10

    Мирзиёев ва Алиев олий даражадаги келишувлар ижросини муҳокама қилди

    Боку шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди.

    'Мирзиёев ва Эрдоған стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди'ning rasmi

    Сиёсат 15.05.2026 10:34

    Мирзиёев ва Эрдоған стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити доирасида Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашув ўтказди.