АсосийЖАМИЯТ

Сел йўлини кесиб ўтмоқчи бўлган Nexia’ни сув оқизиб кетди

Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.

'Сел йўлини кесиб ўтмоқчи бўлган Nexia’ни сув оқизиб кетди'ning rasmi

Кеча, 21 май куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида кузатилган кучли ёғингарчилик оқибатида Nexia-2 русумли автомобиль сел сувида қолиб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.

Қайд этилишича, туманда ёғингарчилик сабаб сув сатҳи кескин кўтарилган. “Жисмонсой” МФЙ ҳудудидаги ички автомобиль йўлидан оқиб ўтган сел сувини кесиб ўтишга уринган Nexia-2 оқим таъсирида қолган.

Ҳодиса жойига етиб борган ФВБ қутқарувчилари ҳайдовчи ва автомобилни хавфсиз ҳудудга олиб чиққан.

Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида фуқарога тан жароҳати етмаган.

    Бошқа янгиликлар