АсосийЖиноят

Андижонда 2 та коррупцион ҳолат фош этилди

Ноқонуний ер савдосига аралашган мансабдорлар ушланди.

'Андижонда 2 та коррупцион ҳолат фош этилди'ning rasmi

Андижон вилоятида ер майдонларини ноқонуний тарзда расмийлаштириб беришни ваъда қилган бир нечта мансабдор шахслар қўлга олинди.

Маълум бўлишича, Фарғона водийси магистрал каналлардан фойдаланиш бошқармаси 2-Шаҳрихон бўлими 3-гидроучасткаси бошлиғи чорвачилик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога катта Фарғона канали ҳимоя ҳудудидаги 30 сотих ерни ижарага олиб бериш эвазига 40,5 минг доллар талаб қилган. У 20 минг доллардан 3 минг долларни олган вақтида ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан ушланган.

Тезкор тадбирлар давомида ушбу ҳолатга бошқарманинг яна бир масъул ходими алоқадорлиги аниқланиб, у ҳам пулнинг бир қисмини олган вақтида қўлга олинган.

Шунингдек, ушбу ердан фойдаланиб келган гидроучастка ходими ҳам ерни бериш учун 19 минг доллар талаб қилгани маълум бўлган.

Яна бир ҳолат Олтинкўл туманида қайд этилди. У ерда таълим муассасаси директори автомактаб фойдасига шартномани тасдиқлаб бериш эвазига 15 минг доллар сўраган. У олдиндан 10 минг доллар олган вақтида ушланган.

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Озиқ-овқат орасига яширилган 95 мингдан зиёд дори воситаси ушлаб қолинди'ning rasmi

    Жиноят 22.05.2026 07:16

    Озиқ-овқат орасига яширилган 95 мингдан зиёд дори воситаси ушлаб қолинди

    Тегишли баҳолаш ҳисоботига кўра, ушбу дори воситаларнинг умумий қиймати 1 млрд 323 млн сўмни ташкил этади.

    'Давлат захирасидаги ерни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар қўлга тушди'ning rasmi

    Жиноят 21.05.2026 03:09

    Давлат захирасидаги ерни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар қўлга тушди

    Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Фарғона ва Наманганда йирик миқдорда гиёҳванд моддалар мусодара қилинди'ning rasmi

    Жиноят 20.05.2026 03:01

    Фарғона ва Наманганда йирик миқдорда гиёҳванд моддалар мусодара қилинди

    Ҳар икки ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Солиқчи ва собиқ ҳоким ўринбосари пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 19.05.2026 09:57

    Солиқчи ва собиқ ҳоким ўринбосари пора билан ушланди

    Самарқанд вилоятида коррупция билан боғлиқ икки ҳолат фош этилди.

    'Жиззахда “каннабис” етиштирган шахс қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 19.05.2026 04:39

    Жиззахда “каннабис” етиштирган шахс қўлга олинди

    Фуқаро “Оқтепа” МФЙда истиқомат қилган.

    'Кореяга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди'ning rasmi

    Жиноят 18.05.2026 05:10

    Кореяга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.