АсосийЖАМИЯТ

Қўқонда 9-синф ўқувчиси бошқарган машина иштирокида фожиали ЙТҲ содир бўлди

ИИВ маълумотига кўра, 10 ёшли уч нафар қизалоқни уриб юборган.

'Қўқонда 9-синф ўқувчиси бошқарган машина иштирокида фожиали ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

Қўқонда 20 май куни соат 15:40 атрофида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида фожиа юз берди. 

Маълум бўлишича, 9-синф ўқувчиси бобосининг рухсати билан автомобил калитини олган ва машинани ювиш баҳонасида ҳаракатланиб кетган. Шу пайтда у пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган мактаб ўқувчиларини уриб юборган.

Ҳодиса оқибатида 1 нафар қизалоқ шифохонада вафот этган, яна 2 нафари оғир жароҳатлар билан шифокорлар назоратида.

Машина эгаси — бобоси ҳам ҳолатга изоҳ бериб, калитни фақат ювиш учун берганини, набираси чиқиб кетганини пайқамаганини айтган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан вояга етмаган ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266 ва 267-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган. У ҳибсга олинган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар