Тошкент вилояти Тошкент туманидаги хонадонлардан бирида иссиқхонада 435 туп кўкнори етиштириб келаётган шахс аниқланди. Бу ҳақда “Миллар” хабар берди.
Маълум қилинишича, тезкор тадбир давомида Баҳор маҳалласидаги хонадон кўздан кечирилганда, иссиқхонанинг орқа қисмида яширин ҳолда гиёҳванд модда ҳисобланган кўкнори парвариш қилиб келинаётгани маълум бўлган.
Гумонланувчи муқаддам ҳам шу турдаги жиноят учун жазо ўтагани айтилмоқда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговолди суриштирув ишлари давом этмоқда.
Аввалроқ Олмазор туманидаги хонадонлардан бирида 160 туп кўкнорига ўхшаш ўсимлик етиштириб келаётган фуқаро аниқланиб, қўлга олингани хабар қилинган эди.






