АсосийЖиноят

Термизда 217 туп дарахт ноқонуний кесган шахсларга чора кўрилди

Дарахтлар ноқонуний кесилиши бўйича собиқ амалдор айбдор деб топилди.

'Термизда 217 туп дарахт ноқонуний кесган шахсларга чора кўрилди'ning rasmi

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида юзлаб дарахтларнинг ноқонуний кесилиши билан боғлиқ жиноят иши юзасидан собиқ мансабдорга ҳукм ўқилди.

Тергов материалларига кўра, собиқ шаҳар қурилиш бўлими бошлиғи МЧЖ раҳбари билан олдиндан тил бириктириб, “Дўстлик” маҳалласи ҳудудида жойлашган дарахтларни кўчириш ва ҳудудни бўшатишни режалаштирган.

Қайд этилишича, экология идоралари томонидан дарахтларни кесиш учун рухсат берилмаган. Шунга қарамасдан, ҳудуддаги 217 туп дарахт ноқонуний равишда кесиб ташланган.

Кесилган дарахтлар орасида 61 туп Элдор қарағайи, 36 туп Виргин арчаси, 101 туп Шарқ биотаси, 16 туп чинор ҳамда 4 туп тут дарахти бўлган.

Мутахассислар хулосасига кўра, ушбу ҳолат оқибатида экологияга 2 миллиард 69 миллион сўмдан ортиқ зарар етказилган.

Суд ҳукми билан собиқ мансабдор айбдор деб топилиб, унга нисбатан 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. Шунингдек, унинг қамоқда сақланган вақти ҳисобга олиниб, якуний жазо 1 йил 5 ой 15 кун этиб белгиланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент ҳудудларида ярим миллион сўмдан ортиқ электр энергияси ўғирланди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 09:39

    Тошкент ҳудудларида ярим миллион сўмдан ортиқ электр энергияси ўғирланди

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.

    'Тошкентда кўкнори етиштирган шахс ушланди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 09:22

    Тошкентда кўкнори етиштирган шахс ушланди

    Иссиқхонада 435 туп кўкнори етиштириб келаётган шахс аниқланди.

    'Андижонда 2 та коррупцион ҳолат фош этилди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 03:12

    Андижонда 2 та коррупцион ҳолат фош этилди

    Ноқонуний ер савдосига аралашган мансабдорлар ушланди.

    'Озиқ-овқат орасига яширилган 95 мингдан зиёд дори воситаси ушлаб қолинди'ning rasmi

    Жиноят 22.05.2026 07:16

    Озиқ-овқат орасига яширилган 95 мингдан зиёд дори воситаси ушлаб қолинди

    Тегишли баҳолаш ҳисоботига кўра, ушбу дори воситаларнинг умумий қиймати 1 млрд 323 млн сўмни ташкил этади.

    'Давлат захирасидаги ерни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар қўлга тушди'ning rasmi

    Жиноят 21.05.2026 03:09

    Давлат захирасидаги ерни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар қўлга тушди

    Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Фарғона ва Наманганда йирик миқдорда гиёҳванд моддалар мусодара қилинди'ning rasmi

    Жиноят 20.05.2026 03:01

    Фарғона ва Наманганда йирик миқдорда гиёҳванд моддалар мусодара қилинди

    Ҳар икки ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.