АсосийДунё

АҚШ "Green Card" олиш қоидаларини кучайтирди

Унга кўра, “Green Card" олиш учун мурожаат қилувчилар ариза жараёнида АҚШ ҳудудидан чиқиб, ҳужжатларни хорижда топшириши талаб этилиши мумкин.

'АҚШ "Green Card" олиш қоидаларини кучайтирди'ning rasmi

АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати (USCIS) янги иммиграция қоидаларини эълон қилди. Унга кўра, яшил карта (Green Card) олиш учун мурожаат қилувчилар ариза жараёнида АҚШ ҳудудидан чиқиб, ҳужжатларни хорижда топшириши талаб этилиши мумкин. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди

USCIS маълумотида айтилишича, ушбу чоралар ноқонуний иммиграцияни камайтириш ва доимий яшаш ҳуқуқи рад этилганидан кейин мамлакатда қолиб кетиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган.

Янги тартибга кўра, талабалар, вақтинчалик ишчилар ва сайёҳлар каби ноиммиграцион виза эгалари ташриф муддати тугагач АҚШни тарк этиши шартлиги таъкидланмоқда. Иммиграция ишларининг асосий қисми АҚШ консулликлари орқали кўриб чиқилиши режалаштирилган.

СNN маълумотларига кўра, бу ўзгаришлар баъзи оилаларнинг ажралиши, иш ўринларининг йўқолиши ва иммиграцион ноаниқликларнинг кучайишига сабаб бўлиши мумкин.

Шунингдек, АҚШда “олтин карта” дастури ҳам жорий этилган. Унга кўра, ариза кўриб чиқишни тезлаштириш учун 15 минг доллар тўлов ва кейинчалик 1 миллион долларлик депозит асосида яшаш ва ишлаш имконияти берилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Нью-Йоркда 61 йиллик анъана бузилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:31

    Нью-Йоркда 61 йиллик анъана бузилди

    Шаҳар мэри Исроил парадида қатнашмайди.

    'Покистон армияси қўмондони Теҳронга ташриф буюрди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:04

    Покистон армияси қўмондони Теҳронга ташриф буюрди

    Покистон армияси қўмондони Эрон ва АҚШ ўртасида воситачилик қилиш учун Теҳронга келди.

    'Россия қирувчилари Қора денгиз устида Британия разведка самолётига хавфли тарзда яқинлашди'ning rasmi

    Дунё 21.05.2026 13:19

    Россия қирувчилари Қора денгиз устида Британия разведка самолётига хавфли тарзда яқинлашди

    Британия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса ўтган ой халқаро ҳаво ҳудудида содир бўлган.

    'Ташиев иши бўйича суд қолдирилди'ning rasmi

    Дунё 21.05.2026 13:16

    Ташиев иши бўйича суд қолдирилди

    Маълум қилинишича, Ташиев ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашга тайёргарлик кўриш ҳамда хизмат мавқеини суиистеъмол қилишда айбланмоқда.

    'Исроилда “Сумуд” флотилияси фаоллари таҳқирланди'ning rasmi

    Дунё 21.05.2026 04:28

    Исроилда “Сумуд” флотилияси фаоллари таҳқирланди

    Ҳодиса ортидан Европа давлатлари кескин норозилик билдирди

    'Хитойдаги сув тошқинлари қурбонлари сони 22 кишига етди'ning rasmi

    Дунё 20.05.2026 10:24

    Хитойдаги сув тошқинлари қурбонлари сони 22 кишига етди

    Тошқинлар оқибатида қатор иншоотлар вайрон бўлган, айрим аҳоли пунктлари билан транспорт ва алоқа узилган.