АсосийСиёсат

Ўзбекистон ва Қатар ўртасида ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди

Томонлар минтақадаги хавфсизлик билан боғлиқ сўнгги вазият ва ўзгаришларни муҳокама қилди.

'Ўзбекистон ва Қатар ўртасида ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди'ning rasmi

Ўзбекистон Мудофаа вазири Шуҳрат Холмухаммадов бошчилигидаги делегация 21-май куни расмий ташриф билан Қатар пойтахти Доха шаҳрига борди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Ташриф доирасида вазир Қатар Бош вазири ўринбосари ва мудофаа ишлари бўйича давлат вазири Шайх Сауд бин Абдурраҳмон бин Ҳасан Ол Таний билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида томонлар минтақадаги хавфсизлик билан боғлиқ сўнгги вазият ва ўзгаришларни муҳокама қилди. Шунингдек, мавжуд шароитлардан келиб чиқиб, ҳарбий ҳамкорлик ва қўшма мувофиқлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Қатар ўртасида ҳарбий ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Мудофаа вазири 20-январ куни Туркия Миллий мудофаа вазири Яшар Гюлер билан 2026 йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолаган эди. Ушбу режа доирасида ҳарбий бўлинмаларнинг қўшма машғулотлари, кадрлар алмашинуви ҳамда техник ҳамкорлик йўналишлари назарда тутилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 15:02

    Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

    Давлат раҳбари Шанси провинциясидаги кўмир конида портлаш оқибатида ҳаётдан кўз юмганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, уларга сабр-тоқат тилади.

    'Мирзиёев: “Футболчиларимизни замонамиз қаҳрамонлари десак арзийди”'ning rasmi

    Сиёсат 22.05.2026 13:26

    Мирзиёев: “Футболчиларимизни замонамиз қаҳрамонлари десак арзийди”

    Президент Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари билан учрашув ўтказди.

    'Қурбон ҳайити муносабати билан аҳолини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди'ning rasmi

    Сиёсат 22.05.2026 12:23

    Қурбон ҳайити муносабати билан аҳолини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди

    Президент Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайити муносабати билан аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва меҳр-саховат тадбирларини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

    'Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин нималарни муҳокама қилди?'ning rasmi

    Сиёсат 22.05.2026 10:26

    Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин нималарни муҳокама қилди?

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22 май куни Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

    'Шавкат Мирзиёев: “Энди давлат идоралари “жараён учун” эмас, “натижа учун” ишлайди”'ning rasmi

    Сиёсат 22.05.2026 06:11

    Шавкат Мирзиёев: “Энди давлат идоралари “жараён учун” эмас, “натижа учун” ишлайди”

    Танловда 40 та республика идораси ва уларнинг ходимлари қатнашган.

    'Тошкентда “Сифатли давлат бошқаруви дастури” мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди'ning rasmi

    Сиёсат 22.05.2026 04:48

    Тошкентда “Сифатли давлат бошқаруви дастури” мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди

    Маросимда “Энг яхши вазирлик” номинацияси ғолиби сифатида Адлия вазирлиги эътироф этилди.