АсосийЖАМИЯТ

Чет элликлар учун солиқ режими жорий этилди

Чет элликлар Ўзбекистонда 50 минг доллар эвазига махсус солиқ режимига ўтиши мумкин.

'Чет элликлар учун солиқ режими жорий этилди'ning rasmi

Ўзбекистон ҳукумати чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режими жорий этиш бўйича қарор қабул қилди. Бу ҳақдаги ҳужжат Lex.uz сайтида эълон қилинди.

Янги тартибга кўра, чет эл фуқаролари махсус солиқ режими учун 50 минг АҚШ доллари йиғим тўлайди. Шунингдек, Ўзбекистонда банк ҳисобрақами очиш ёки лицензияланган крипто-биржада ҳамёнга эга бўлиш талаб этилади.

Шартлар бажарилса, уларнинг Ўзбекистон ташқарисидаги даромадлари даромад солиғидан озод қилинади. Ҳар бир вояга етган яқин қариндош учун қўшимча 10 минг доллар тўлов белгиланган.

Шу билан бирга, ПФ-180 фармонига кўра, 12 ойда 30 кундан ортиқ Ўзбекистонда бўлган ва турар жойга эга шахслар солиқ резиденти сифатида тан олинади.

    Бошқа янгиликлар