Жавоҳир Синдоров Бухарестда ўтган турнирда 42,5 минг доллар мукофот пулни қўлга киритди.
Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида 14–23 май кунлари ўтказилган Super Chess Classic Romania турнирида ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров муносиб иштирок этиб, 3-ўринни эгаллади.
У мусобақани 5 очко билан якунлаб, кучли учликка кирди ва 42 500 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулга сазовор бўлди.
Турнирда америкалик Уэсли Со ҳам 5 очко тўплаб, худди шундай мукофот пулини қўлга киритди.
Якуний натижаларга кўра, 6 очко жамғарган германиялик Винсент Кеймер биринчи ўринни эгаллаган бўлса, 5,5 очко билан америкалик Фабиано Каруана иккинчи бўлди.
Жавоҳир Синдоров эса кучли рақиблар қаторида совриндорлар сафидан жой олди.
Эслатиб ўтамиз, у жорий йил апрель ойида Кипрнинг Пафос шаҳрида ўтган FIDE Номзодлар турнирида ҳам ғолиб чиққан эди.






