АсосийДунё

Арманистоннинг Россия билан шериклиги сақланади ва ривожлантирилади

Арманистоннинг АҚШ ва Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни кенгайтириши Россияга қарши қаратилмаган.

'Арманистоннинг Россия билан шериклиги сақланади ва ривожлантирилади'ning rasmi

Арманистон ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян Ереван Россия Федерацияси билан мавжуд стратегик шериклик ва ҳамкорлик муносабатларини сақлаб қолиш ҳамда уни изчил ривожлантиришдан манфаатдор эканини билдирди.

Унинг таъкидлашича, Арманистоннинг ташқи сиёсатдаги қадамлари кўпвекторли бўлиб, мамлакат бир вақтнинг ўзида ҳам Россия, ҳам АҚШ ва Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни кенгайтиришга интилмоқда.

Мирзоян бу орқали айрим россиялик сиёсатчилар томонидан билдирилаётган, Ереван Ғарбга яқинлашиб, Москва билан муносабатлар совуётгани ҳақидаги баёнотларга изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, Арманистоннинг АҚШ ва Европа Иттифоқи билан алоқаларини ривожлантириши Россияга қарши қаратилмаган, балки миллий манфаатлар ва амалий ҳамкорлик тамойилларига асосланган.

Шу билан бирга, Арманистон томони ҳар бир йўналишдаги ташқи алоқалар ўзаро манфаат, суверен тенглик ва прагматик ёндашув асосида олиб борилаётганини қайд этди.

Бундан аввал Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Арманистонни Россияга қарши сиёсий лагерга жалб қилишга уринишлар бўлаётганини айтган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп Эрон билан тинчлик келишуви яқинлашганини маълум қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 03:28

    Трамп Эрон билан тинчлик келишуви яқинлашганини маълум қилди

    Трамп ҳужжатнинг якуний бандлари яқин вақтда эълон қилиниши мумкинлигини билдирган.

    'АҚШ "Green Card" олиш қоидаларини кучайтирди'ning rasmi

    Дунё 23.05.2026 11:42

    АҚШ "Green Card" олиш қоидаларини кучайтирди

    Унга кўра, “Green Card" олиш учун мурожаат қилувчилар ариза жараёнида АҚШ ҳудудидан чиқиб, ҳужжатларни хорижда топшириши талаб этилиши мумкин.

    'Нью-Йоркда 61 йиллик анъана бузилди'ning rasmi

    Дунё 23.05.2026 06:31

    Нью-Йоркда 61 йиллик анъана бузилди

    Шаҳар мэри Исроил парадида қатнашмайди.

    'Покистон армияси қўмондони Теҳронга ташриф буюрди'ning rasmi

    Дунё 23.05.2026 04:04

    Покистон армияси қўмондони Теҳронга ташриф буюрди

    Покистон армияси қўмондони Эрон ва АҚШ ўртасида воситачилик қилиш учун Теҳронга келди.

    'Россия қирувчилари Қора денгиз устида Британия разведка самолётига хавфли тарзда яқинлашди'ning rasmi

    Дунё 21.05.2026 13:19

    Россия қирувчилари Қора денгиз устида Британия разведка самолётига хавфли тарзда яқинлашди

    Британия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса ўтган ой халқаро ҳаво ҳудудида содир бўлган.

    'Ташиев иши бўйича суд қолдирилди'ning rasmi

    Дунё 21.05.2026 13:16

    Ташиев иши бўйича суд қолдирилди

    Маълум қилинишича, Ташиев ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашга тайёргарлик кўриш ҳамда хизмат мавқеини суиистеъмол қилишда айбланмоқда.