Наманганда бўлиб ўтаётган 2026 йилги гуллар фестивали Гиннес рекордлар китобига киритилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, ўтган йили фестивалга тайёргарлик доирасида вилоят бўйича 100 миллион туп гул кўчатлари экилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 150 миллион тупга етказилган. Натижада Наманган “жамоа бўлиб бир ой давомида энг кўп экилган гуллар” йўналишида Гиннес рекордини ўрнатди.

Тантанали очилиш маросимида Гиннес рекордлари вакили Шейда Субаси томонидан махсус сертификат вилоят ҳокимига топширилди.

Эслатиб ўтамиз, Наманган гуллар фестивали йил сайин кенгайиб бормоқда: 2023 йилда 1 ой, 2024 йилда 40 кун, 2025 йилда эса 50 кун давом этган фестиваль бу йил 24 майдан 12 июлга қадар ўтказилмоқда.






