АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда Tesla’ни 214 км/соат тезликда бошқарган ҳайдовчи жазоланди

Бу ҳақда пойтахт ИИББ Ахборот мультимедиа маркази бошлиғи ўринбосари маълум қилди.

'Тошкентда Tesla’ни 214 км/соат тезликда бошқарган ҳайдовчи жазоланди'ning rasmi

Тошкент кўчаларида Tesla автомобилини 214 км/соат тезликда бошқарган ҳайдовчига нисбатан чора кўрилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Ахборот мультимедиа маркази бошлиғи ўринбосари маълум қилди.

Ҳодиса акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлганди. Фойдаланувчилар бундай ҳаракат йўлдаги бошқа иштирокчилар ҳаёти учун жиддий хавф туғдиришини таъкидлаб, ҳайдовчига чора кўришни талаб қилган.

Маълум қилинишича, ҳайдовчи пойтахт ЙҲХБ қидирув бўлими ходимлари томонидан чақиртирилган.

“Tesla автомобили эгасиман. Катта тезликда ҳайдаганим ижтимоий тармоқларга тарқалиб кетибди. Шу бўйича чақиришди. Ҳеч кимга бундай тез юришни тавсия қилмайман. Секин юринглар, эҳтиёт бўлинглар. Қилган ишимдан пушаймонман”, — деган ҳайдовчи.

Унга нисбатан тегишли чоралар кўрилгани айтилди, аммо қандай жазо қўлланганига аниқлик киритилмаган.

    Бошқа янгиликлар