АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда ресторан ошхонасида ёнғин чиқди

24 май куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жойлашган ресторанда ёнғин содир бўлди.

'Тошкентда ресторан ошхонасида ёнғин чиқди'ning rasmi

Фавқулодда вазиятлар бошқармасига кўра, соат 12:15 да Бунёдкор шох кўчасидаги ресторан том қисми ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Қутқарув экипажлари манзилга соат 12:22 да етиб борган ва ёнғин 12:27 да тўлиқ ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар қайд этилмаган.

Шунингдек, расмий маълумотда ижтимоий тармоқларда тарқалганидек, ёнғин 9 қаватли уй томида эмас, ресторан ошхонасидаги дудбуронда содир бўлгани айтилди.

    Бошқа янгиликлар