АсосийЖамият

25 май куни давлат идоралари ходимларига хизмат автомобилларидан фойдаланиш тақиқланади

Эртага, 25 май куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади.

'25 май куни давлат идоралари ходимларига хизмат автомобилларидан фойдаланиш тақиқланади'ning rasmi

Ушбу акция Президентнинг атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган “Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги фармони асосида ташкил этилмоқда.

Ҳужжатга кўра, 2026 йил 1 майдан бошлаб ҳар ойнинг 10 ва 25 саналарида “Автомобилсиз кун” ҳамда “Автомобилсиз ҳафта” акциялари ўтказиб борилиши белгиланган.

Фармон билан давлат ташкилотлари ва идоралари ходимларига акция ўтказиладиган кунларда хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш қатъиян тақиқланган. Шу билан бирга, ушбу кунлар иш кунига тўғри келганда ҳайдовчиларнинг иш ҳақи сақлаб қолинади.

Шунингдек, “Автомобилсиз кун” акцияси вақтида хизмат автомобилларидан фойдаланиш давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш деб баҳоланиши белгиланган.

Белгиланган талабларга амал қилмаслик давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари учун ходимларни интизомий жавобгарликка тортишга асос бўлади.

Экоқўмита давлат ташкилотлари ходимлари ва фуқароларни мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлашга чақирган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда ресторан ошхонасида ёнғин чиқди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:50

    Тошкентда ресторан ошхонасида ёнғин чиқди

    24 май куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жойлашган ресторанда ёнғин содир бўлди.

    'Тошкентда Tesla’ни 214 км/соат тезликда бошқарган ҳайдовчи жазоланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:46

    Тошкентда Tesla’ни 214 км/соат тезликда бошқарган ҳайдовчи жазоланди

    Бу ҳақда пойтахт ИИББ Ахборот мультимедиа маркази бошлиғи ўринбосари маълум қилди.

    'Наманган гуллар фестивали Гиннеснинг жаҳон рекордини ўрнатди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:55

    Наманган гуллар фестивали Гиннеснинг жаҳон рекордини ўрнатди

    Тантанали очилиш маросимида Гиннес рекордлари сертификати вилоят ҳокимига топширилди.

    'Сўнгги қўнғироқ арафасида йўлларда назорат кучайтирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:31

    Сўнгги қўнғироқ арафасида йўлларда назорат кучайтирилди

    Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати сўнгги қўнғироқ муносабати билан ўқувчилар ва ота-оналарига алоҳида мурожаат билан чиқди.

    'Қурбон ҳайитида авиақатновлар кўпайтирилади'ning rasmi

    Жамият 23.05.2026 17:23

    Қурбон ҳайитида авиақатновлар кўпайтирилади

    Қурбон ҳайити муносабати билан ҳудудларга 28 та қўшимча авиақатнов йўлга қўйилади.

    'Чет элликлар учун солиқ режими жорий этилди'ning rasmi

    Жамият 23.05.2026 14:36

    Чет элликлар учун солиқ режими жорий этилди

    Чет элликлар Ўзбекистонда 50 минг доллар эвазига махсус солиқ режимига ўтиши мумкин.