АсосийЖамият

Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларига мурожаат қилди

Президент Шавкат Мирзиёев мамлакат мактабларини тамомлаётган битирувчиларга йўллаган табригида уларни “сўнгги қўнғироқ” байрами билан қутлади.

'Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларига мурожаат қилди'ning rasmi

Давлат раҳбари бу йил 472 минг нафар ўғил-қиз мактабни битираётганини, улар Янги Ўзбекистоннинг энг катта ишончи ва таянчи эканини таъкидлади.

Президентга кўра, жорий йил илк бор 11 минг нафардан зиёд битирувчи мактабни олтин ва кумуш медал билан тамомламоқда. Шунингдек, 171 нафар ёш дунёнинг етакчи университетларига қабул қилинган.

Мурожаатда меҳнат бозорида талаблар тез ўзгараётгани, шу боис ёшлар камида битта хорижий тил ва замонавий касбни эгаллаши зарурлиги қайд этилди.

Шавкат Мирзиёев тадбиркорлик қилиш истагидаги ёшлар учун банклар томонидан 25 триллион сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилаётганини, стартап лойиҳалар учун эса 100 миллион доллар маблағ тайёрланганини айтди.

Президент ўз мурожаатида китобхонлик масаласига ҳам алоҳида тўхталиб, “китоб — нур, илм ва ибрат манбаи” эканини таъкидлади.

Шунингдек, у Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Абдусатторов ва Абдуқодир Ҳусанов каби ёшларнинг ютуқларини мисол қилиб келтирди.

Мурожаат якунида давлат раҳбари битирувчиларни доимо олға интилишга чақириб, уларга бахт ва омад тилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қурбон ҳайити арафасида ҳудудларга қўшимча автобуслар йўлга қўйилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:19

    Қурбон ҳайити арафасида ҳудудларга қўшимча автобуслар йўлга қўйилди

    “Тошкент” автовокзалидан яна 23 та янги рейс ташкил этилди

    'Бугун ҳаво ҳарорати 37 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:28

    Бугун ҳаво ҳарорати 37 даражагача кўтарилади

    “Ўзгидромет” республика ҳудудлари бўйича об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    '25 май куни давлат идоралари ходимларига хизмат автомобилларидан фойдаланиш тақиқланади'ning rasmi

    Жамият 24.05.2026 16:50

    25 май куни давлат идоралари ходимларига хизмат автомобилларидан фойдаланиш тақиқланади

    Эртага, 25 май куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади.

    'Тошкентда ресторан ошхонасида ёнғин чиқди'ning rasmi

    Жамият 24.05.2026 14:50

    Тошкентда ресторан ошхонасида ёнғин чиқди

    24 май куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жойлашган ресторанда ёнғин содир бўлди.

    'Тошкентда Tesla’ни 214 км/соат тезликда бошқарган ҳайдовчи жазоланди'ning rasmi

    Жамият 24.05.2026 09:46

    Тошкентда Tesla’ни 214 км/соат тезликда бошқарган ҳайдовчи жазоланди

    Бу ҳақда пойтахт ИИББ Ахборот мультимедиа маркази бошлиғи ўринбосари маълум қилди.

    'Наманган гуллар фестивали Гиннеснинг жаҳон рекордини ўрнатди'ning rasmi

    Жамият 24.05.2026 07:55

    Наманган гуллар фестивали Гиннеснинг жаҳон рекордини ўрнатди

    Тантанали очилиш маросимида Гиннес рекордлари сертификати вилоят ҳокимига топширилди.