Маълум қилинишича, олдиндан назоратга олинган, Самарқанд шаҳрида яшовчи 2001 ва 2002 йилларда туғилган икки нафар шахс қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб кирилган 5 кг 160 грамм “опий” моддасини олиб кетаётган вақтда ушланган.
Тезкор тадбир Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида амалга оширилган.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, суд қарорига кўра “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.






