АсосийЖамият

5 давлат транзит учун ягона рухсатнома жорий этади

Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон ва Украина юк ташишда ягона транзит рухсатнома тизимини жорий этишга келишди.

'5 давлат транзит учун ягона рухсатнома жорий этади'ning rasmi

Тегишли ҳукуматлараро битим 15 май куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган TRASECA Ҳукуматлараро комиссияси йиғилишида имзоланган. Унга кўра, бешта давлат ҳудудида ягона транзит рухсатнома бланки жорий этилади.

Янги тартибга кўра, беш давлат ҳудуди бўйлаб юк ташувчилар учун ягона бланк орқали транзит ҳаракати йўлга қўйилади. Бу ортиқча ҳужжатларни қисқартириб, чегаралардаги маъмурий тўсиқларни енгиллаштириши кутилмоқда.

Йиғилиш доирасида ТРАСЕКА ташкилоти бош котиби лавозимига Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев сайланди.

Шунингдек, Ўзбекистон томони транспорт тизимларини рақамлаштириш, “қоғозсиз транзит”ни жорий этиш ҳамда халқаро стандартларга мос норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар илгари сурди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Марказий Осиё давлатлари энг кўп сув сарфловчи мамлакатлар қаторига кирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:02

    Марказий Осиё давлатлари энг кўп сув сарфловчи мамлакатлар қаторига кирди

    Worldometer маълумотларига кўра, Ўзбекистон йиллик 54,56 млрд куб метр сув сарфи билан Марказий Осиёда энг юқори сув истеъмолига эга мамлакат сифатида қайд этилди.

    'Самарқандда портлаш юз берди'ning rasmi

    Жамият 15.05.2026 12:40

    'Россияда кўчада намоз ўқиган ўзбекистонлик депортация қилиниши белгиланди'ning rasmi

    Жамият 15.05.2026 11:04

    Россияда кўчада намоз ўқиган ўзбекистонлик депортация қилиниши белгиланди

    "Saint Petersburg" суди кўчада жамоат намозини ўқиган Ўзбекистон фуқаросини “ноқонуний миссионерлик фаолияти”да айблаб, жаримага тортди ва мамлакатдан депортация қилишга қарор қилди.

    'Шавкат Мирзиёев Туркистон шаҳрига етиб борди'ning rasmi

    Жамият 15.05.2026 07:05

    Шавкат Мирзиёев Туркистон шаҳрига етиб борди

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрига етиб борди.

    'Ўқитувчиларнинг фарзандлари учун контрактнинг 30 фоизи қоплаб берилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият 15.05.2026 04:29

    Ўқитувчиларнинг фарзандлари учун контрактнинг 30 фоизи қоплаб берилиши мумкин

    Ўзбекистондаги давлат олий таълим муассасаларига ўқишга кирган педагоглар фарзандларининг тўлов-контракт суммасига 30 фоиз чегирма бериш режалаштирилмоқда.