АсосийДунё

Трамп: АҚШ ва Нигерия операциясида ИШИД раҳбари йўқ қилинди

АҚШ президенти Дональд Трампнинг айтишича, АҚШ ва Нигерия қўшма операцияси давомида ИШИДнинг юқори даражали раҳбарларидан бири ўлдирилган.

'Трамп: АҚШ ва Нигерия операциясида ИШИД раҳбари йўқ қилинди'ning rasmi

Трамп “Truth Social” платформасида ёзган баёнотида операция “мукаммал бажарилганини” таъкидлаб, мақсад — “дунёдаги энг фаол террорчилардан бири”ни йўқ қилиш бўлганини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, ўлдирилган шахс Abu-Bilal al-Minuki 2023 йилда АҚШ томонидан глобал террорчи сифатида рўйхатга олинган. У ИШИДнинг Ғарбий Африкадаги бўлинмасига алоқадор гуруҳларга раҳбарлик қилгани айтилади.

Нигерия расмийлари ҳозирча бу операция юзасидан изоҳ бермаган. Агар маълумот тасдиқланса, бу ИШИДнинг минтақадаги тузилмасига жиддий зарба сифатида баҳоланиши мумкин.

Трамп Нигерия ҳукуматига ҳамкорлик учун миннатдорлик билдириб, бу операция экстремистик тармоқларнинг молиялаштириш ва бошқарув тизимларига путур етказишини таъкидлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Исроилда “Сумуд” флотилияси фаоллари таҳқирланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:28

    Исроилда “Сумуд” флотилияси фаоллари таҳқирланди

    Ҳодиса ортидан Европа давлатлари кескин норозилик билдирди

    'Хитойдаги сув тошқинлари қурбонлари сони 22 кишига етди'ning rasmi

    Дунё 20.05.2026 10:24

    Хитойдаги сув тошқинлари қурбонлари сони 22 кишига етди

    Тошқинлар оқибатида қатор иншоотлар вайрон бўлган, айрим аҳоли пунктлари билан транспорт ва алоқа узилган.

    'Украина Латвия орқали Россияга зарба беришни режалаштирмоқда'ning rasmi

    Дунё 20.05.2026 08:30

    Украина Латвия орқали Россияга зарба беришни режалаштирмоқда

    Киев расмийлари Латвия пойтахти Ригани Россияга қарши операциялар учун ўз ҳудудидан фойдаланишга кўндиришга уринган.

    'АҚШда миграция сиёсати минглаб оилаларни парчалади'ning rasmi

    Дунё 19.05.2026 16:57

    АҚШда миграция сиёсати минглаб оилаларни парчалади

    Трампнинг миграция сиёсати ортидан 145 минг бола ота-онасидан ажралди.

    'Покистон Саудия Арабистонига 8 минг аскар юборди'ning rasmi

    Дунё 19.05.2026 04:17

    Покистон Саудия Арабистонига 8 минг аскар юборди

    Маълум қилинишича, Исломобод янги ҳужумлар юз берган тақдирда Саудия Арабистони Қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш мақсадида катта жанговар кучларни сафарбар қилган.

    'US Open кубоги ўғирлаб кетилди'ning rasmi

    Дунё 18.05.2026 13:54

    US Open кубоги ўғирлаб кетилди

    Бу ҳақда “TyC Sports” нашри хабар берди.