АсосийДУНË

Путин май ойида Хитойга расмий ташриф билан боради

Ташриф дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланганининг 25 йиллиги муносабати билан ташкил этилмоқда.

'Путин май ойида Хитойга расмий ташриф билан боради'ning rasmi

Россия президенти Владимир Путин 19–20 май кунлари расмий ташриф билан Хитойда бўлади.

Кремль маълумотига кўра, ташриф яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланганининг 25 йиллиги муносабати билан ташкил этилмоқда.

Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин икки томонлама муносабатлар, стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳамда халқаро ва минтақавий масалаларни муҳокама қилади.

Музокаралар якунлари бўйича қўшма баёнот ва қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Шунингдек, Путин Хитой Давлат кенгаши раиси Ли Цян билан ҳам учрашиб, савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқади.

    Бошқа янгиликлар