АсосийЖАМИЯТ

Марказий Осиё давлатлари энг кўп сув сарфловчи мамлакатлар қаторига кирди

Worldometer маълумотларига кўра, Ўзбекистон йиллик 54,56 млрд куб метр сув сарфи билан Марказий Осиёда энг юқори сув истеъмолига эга мамлакат сифатида қайд этилди.

'Марказий Осиё давлатлари энг кўп сув сарфловчи мамлакатлар қаторига кирди'ning rasmi

Таҳлилларга кўра, мамлакатда сув сарфининг юқори бўлишига асосан қишлоқ хўжалигининг кенг ривожлангани ва ирригация тизимларида сувдан катта ҳажмда фойдаланилиши сабаб бўлмоқда.

Рейтингда иккинчи ўринни Туркманистон эгаллаган бўлиб, унинг йиллик сув истеъмоли 27,9 млрд куб метрни ташкил этади. Кейинги ўринларда Қозоғистон (22,77 млрд куб метр), Тожикистон (11,49 млрд куб метр) ва Қирғизистон (қарийб 8 млрд куб метр) қайд этилган.

Аҳоли жон бошига ҳисоблаганда энг юқори кўрсаткич Туркманистонда кузатилган — бир киши кунига ўртача 15 445 литр сув сарфлайди. Ўзбекистонда бу рақам 4 778 литрни ташкил этган.

Мутахассислар минтақада сув ресурсларига босим ортиб бораётганини таъкидлаб, сувдан самарали фойдаланиш ва замонавий ирригация технологияларини жорий этиш зарурлигини қайд этмоқда.

    Бошқа янгиликлар