АсосийДУНË

Бангкокда поезд ва автобус тўқнашуви оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Таиланд пойтахти Бангкокда поезд жамоат автобусига урилиб, камида 8 киши ҳалок бўлди, 25 киши жароҳат олди.

'Бангкокда поезд ва автобус тўқнашуви оқибатида 8 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Бангкок шаҳар марказидаги аэропорт темирйўл станцияси яқинида поезд жамоат автобусига урилиб кетди, деб хабар бермоқда Таиланд ОАВ.

Маълумотларга кўра, автобус темирйўл кесишмасида қолиб кетган вақтда юк поезд у билан тўқнашган. Юк поезди тўхтаб турган автобусга урилиб, ҳаракатда давом этар экан, яқин атрофдаги бир нечта транспорт воситаларини ҳам ўзи билан тортиб кетган. Натижада автобус ва бир неча транспорт воситалари оловга ўраланган.

Ёнғинни ўчириш ва қутқарув гуруҳлари ҳодиса жойига етиб келиб, вайроналар орасидан одамларни чиқариш ҳамда алангага қарши кураш ишларини амалга оширган. Мототранспорт ҳайдовчилари ва йўловчилар эса йўл ҳаракатини йўналтиришга ёрдам беришга ҳаракат қилган. Қутқарув хизматлари ҳодиса жойига етиб келиб, жароҳатланганларни шифохонага етказган.

Расмий маълумотларга кўра, 25 киши турли даражада жароҳат олган. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар