АсосийЖАМИЯТ

Пахтачида ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машиналари тўқнашди

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ЙҲХБ хабар қилди.

'Пахтачида ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машиналари тўқнашди'ning rasmi

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида икки юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ҳодиса 16 май куни тонгда М-37 “Самарқанд–Бухоро–Туркманбоши” автомобиль йўлининг Пахтачи тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида юз берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, “ФАВ” русумли юк автомобили ҳайдовчиси ҳаракат вақтида ухлаб қолиб, руль бошқарувини йўқотган. Оқибатда у йўл четида тўхтаб турган “Sinoturk Howo” юк машинасига урилган, сўнг яна бир юк автомобилига бориб тўқнашган.

ЙТҲ ортидан транспорт воситаларининг айрим қисмида ёнғин чиққан. Ёнғин қутқарувчилар томонидан қисқа вақт ичида ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Масъуллар ҳайдовчиларни чарчоқ ҳолатида рулга ўтирмаслик ва йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишга чақирди.

    Бошқа янгиликлар

    Пахтачида ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машиналари тўқнашди - Darakchi.uz