АсосийJamiyat

Тошкентдан Санкт-Петербургга парвоз қилган HY631 рейси билан боғлиқ воқеалар тафсилоти маълум қилинди

'Тошкентдан Санкт-Петербургга парвоз қилган HY631 рейси билан боғлиқ воқеалар тафсилоти маълум қилинди'ning rasmi

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг Тошкентдан Санкт-Петербургга парвоз қилган Boeing-767 йўловчи самолёти 2 март куни Москванинг “Пулково“ аэропортида қўнгандан сўнг, олд ғилдираклари учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетгани ҳақида аввал хабар бергандик.

Кеча, 3 март куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ушбу воқеа юзасидан матбуот анжумани ташкил қилинди.

Унда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Учувчилар мажмуаси раҳбари Денис Солодовников журналистларга қуйидагиларни маълум қилди, деб ёзмоқда ЎзА.

– Жорий йилнинг 2 март куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясига тегишли HY631 рейси билан Тошкентдан Санкт-Петербургга парвозни амалга оширган Boeing-767 йўловчи самолёти Москва вақти билан соат 21:59да “Пулково“ аэропортида қўнишни амалга ошириш чоғида, унинг олд ғилдираклари учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди. Ҳодиса оқибатида фавқулодда ҳолат юз бермагани учун йўловчиларни эвакуация қилишга ҳожат йўқ эди. Қайд этиш жоиз, бунинг натижасида ҳеч ким жабрланмаган самолётга зарар етмаган.

Ҳаво кемасига тўхталадиган бўлсак, у тўлиқ парвозга шай ҳолатда, қулай об-ҳаво шароитида мамлакатимиз ҳаво кенгликлари узра парвоз қилганди. Рейс амалга оширилиши олди самолёт тўлиқ техник кўрикдан ўтказилган ва ижобий хулосага эга.

Самолёт белгиланган манзилга етиб боради. Бу пайтда эса “Пулково“ аэропортида тун бўйи қор ёққан. Аэропорт учиш-қўниш йўлаги доимий қордан тозаланиб турилгани учун парвозларни амалга ошириш учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ эди. Ҳаво кемаси командири барча вазиятни инобатга олиб, қўниш учун қарор қабул қилади.

Шундан сўнг самолёт белгиланган тартибда қўндирилади. Кема эса тўлиқ тўхташ ҳолатига ўтганига қарамасдан сирғалишда давом этади ва олд ғилдираклари йўлакдан чиқиб кетади. Бундай вазиятда фуқаролар жабр кўрмаган ва самолётга техник шикаст этмаган бўлса-да, хавфсизлик нуқтаи назаридан учувчи командирининг сўровига кўра, аэропорт ходимлари воқеа жойига етиб келади ва бортда бўлганларни одатдаги тартибда кутиш зали томон кузатиб қўяди.

    Бошқа янгиликлар