АсосийДунё

Зеленский: Россия ва Беларусь яна бир давлатга ҳужумга тайёрланмоқда

Украина президенти Владимир Зеленский Россия Беларусьни урушга янада чуқурроқ жалб қилишга уринётгани ва бу масала юзасидан президент Александр Лукашенко билан музокаралар олиб борилаётганини маълум қилди.

'Зеленский: Россия ва Беларусь яна бир давлатга ҳужумга тайёрланмоқда'ning rasmi

Унинг айтишича, Россия ва Беларусь Беларусь ҳудудидан туриб Украинага ёки НАТОга аъзо мамлакатлардан бирига қарши янги ҳужумлар тайёрлаётган бўлиши мумкин.

"Биз Россия ва Беларусь раҳбарияти ўртасида нима муҳокама қилинаётганини яхши тушуниб турибмиз. Сўнгги пайтларда россияликлар ўз фаолиятини кучайтирди. Улар Беларусьни урушга янада чуқурроқ жалб қилишни ва айнан шу ҳудуддан Чернигов–Киев йўналишига ёки чегарадош НАТО давлатларидан бирига қарши қўшимча тажовузкор операцияларни бошлашни режалаштирмоқда", — деди Зеленский.

Президент Украина мудофаа ва хавфсизлик кучларига жавоб режасини тайёрлаш ҳамда Чернигов–Киев йўналиши ҳимоясини кучайтиришни топширганини айтди.

Зеленскийнинг таъкидлашича, Украинада Россиянинг Киев ва бошқа шаҳарларга зарба бериш режалари акс этган ҳужжатлар мавжуд. Уларда сиёсий ва ҳарбий объектлар, жумладан Банкова кўчасидаги бинолар ҳам нишон сифатида кўрсатилган.

"Москвадаги баъзилар ҳалигача украинлар ҳеч қачон ўз мустақиллигидан воз кечмаслигини тушунмайди. Қандай бўлмасин, биз ўз еримиз, суверенитетимиз ва давлатимиздан воз кечмаймиз", — дея қўшимча қилди у.

Россия ва Беларусь расмийлари Украина президентининг мазкур баёнотига ҳозирча муносабат билдирмаган.

Эслатиб ўтамиз, Беларусь президенти Александр Лукашенко 2024 йилда мамлакат урушга тайёр бўлиши кераклигини айтган эди. У глобал можароларни дипломатик йўл билан ҳал қилиш имкониятлари камайиб бораётганини таъкидлаган. 2025 йилда эса Беларусь ҳудудида Россиянинг «Орешник» ракетаси жанговар навбатчиликка қўйилгани хабар қилинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трампнинг Хитойга ташрифи Ҳормуз бўғози бўйича натижа бермади'ning rasmi

    Дунё 16.05.2026 17:20

    Трампнинг Хитойга ташрифи Ҳормуз бўғози бўйича натижа бермади

    Музокараларда бўғозни очиш масаласида илгарилашув бўлмаган, Ҳормузда ҳаракат эса ҳали ҳам чекланган қолмоқда.

    'Исроил зарбаси ҲАМАС ҳарбий қаноти етакчисини ўлдирди'ning rasmi

    Дунё 16.05.2026 15:35

    Исроил зарбаси ҲАМАС ҳарбий қаноти етакчисини ўлдирди

    Исроил армияси Ғазода амалга оширилган ҳаво ҳужуми натижасида Изз ад-Дин ал-Ҳаддад ҳалок бўлган ва яна ҳужум оқибатида 7 киши вафот этган.

    'Испания бош вазири Ламин Ямални қўллаб-қувватлади'ning rasmi

    Дунё 16.05.2026 14:51

    Испания бош вазири Ламин Ямални қўллаб-қувватлади

    Испания бош вазири Педро Санчес “Барселона” футболчиси Ламин Ямалнинг Фаластин байроғи билан чиқишини ҳимоя қилди.

    'Трамп янгиланган 100 долларлик банкнота тасвирини намойиш қилди'ning rasmi

    Дунё 16.05.2026 12:20

    Трамп янгиланган 100 долларлик банкнота тасвирини намойиш қилди

    АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг Truth Social тармоғида ўз сурати туширилган 100 долларлик банкнота макетини жойлаштирди.

    'Бангкокда поезд ва автобус тўқнашуви оқибатида 8 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 16.05.2026 11:54

    Бангкокда поезд ва автобус тўқнашуви оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

    Таиланд пойтахти Бангкокда поезд жамоат автобусига урилиб, камида 8 киши ҳалок бўлди, 25 киши жароҳат олди.

    'Путин май ойида Хитойга расмий ташриф билан боради'ning rasmi

    Дунё 16.05.2026 08:16

    Путин май ойида Хитойга расмий ташриф билан боради

    Ташриф дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланганининг 25 йиллиги муносабати билан ташкил этилмоқда.