АсосийЖамият

Афғонистондан олиб келинган қарийб 600 кг гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

'Афғонистондан олиб келинган қарийб 600 кг гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди'ning rasmi

Маълум қилинишича, жиноий гуруҳ тонг саҳар вақтда ҳарбий хизматчилар сергаклигининг пасайишидан фойдаланиб, заҳри қотил моддаларни мамлакат ҳудудига олиб киришни режалаштирган. Бироқ тезкор хизмат ходимлари уларнинг режасини барбод қилди.

Хусусан, Афғонистондан Сурхондарё вилоятидаги "Термиз-авто" чегара божхона пости орқали кириб келган Афғонистон фуқароси бошқарувидаги Mercedesрусумли юк автомашинаси белгиланган тартибда текширувдан ўтказилди. Автомашина тиркамасида олиб келинаётган Doosan русумли экскаватор инспекцион кўрик мажмуаси орқали сканер қилинганда, унинг кўтаргич қисми ичида конструкцияда кўрсатилмаган шубҳали буюмлар борлиги аниқланди.

Шундан сўнг экскаватор туйнуклари эндоскоп махсус техник воситаси ёрдамида кўздан кечирилди. Текширув натижасида кўтаргич қисмига яширилган ҳолда 593 кг гашиш ва 3 кг опий борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гиёҳвандлик воситалари эгаларини қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.

Фуқаролардан шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келган тақдирда ДХХнинг 1520 қисқа рақамига мурожаат қилиш сўралди. Шахс сир сақланиши кафолатланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда 2026 йил бошидан бери уй-жой олди-сотди битимлари 125 мингтадан ошди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:47

    Ўзбекистонда 2026 йил бошидан бери уй-жой олди-сотди битимлари 125 мингтадан ошди

    2026 йилнинг январь—апрель ойлари якунига кўра, Ўзбекистонда уй-жой олди-сотди битимлари ҳажми 125 мингтадан ошди.

    'Электр ва газ тарифлари ошиши ортидан компенсациялар ҳам кўпайтирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:52

    Электр ва газ тарифлари ошиши ортидан компенсациялар ҳам кўпайтирилди

    Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилди.

    'Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаевни туғилган куни билан табриклади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:50

    Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаевни туғилган куни билан табриклади

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 май куни бўлиб ўтган телефон мулоқоти чоғида 73 ёшни қарши олган Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевни таваллуд айёми билан самимий табриклади.

    'Пахтачида ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машиналари тўқнашди'ning rasmi

    Жамият 16.05.2026 13:16

    Пахтачида ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машиналари тўқнашди

    Бу ҳақда Самарқанд вилояти ЙҲХБ хабар қилди.

    'Тошкентда 912 марта қоида бузган Матиз ҳайдовчиси ушланди'ning rasmi

    Жамият 16.05.2026 09:43

    Тошкентда 912 марта қоида бузган Матиз ҳайдовчиси ушланди

    Мажбурий ижро бюроси маълумотига кўра, Тошкент шаҳар 2-туманлараро бўлими иш юритувида ИИИБ ЙҲХБ томонидан чиқарилган қарорлар асосида қарздорликка оид ижро ҳужжатлари мавжуд бўлган.

    'Марказий Осиё давлатлари энг кўп сув сарфловчи мамлакатлар қаторига кирди'ning rasmi

    Жамият 16.05.2026 09:02

    Марказий Осиё давлатлари энг кўп сув сарфловчи мамлакатлар қаторига кирди

    Worldometer маълумотларига кўра, Ўзбекистон йиллик 54,56 млрд куб метр сув сарфи билан Марказий Осиёда энг юқори сув истеъмолига эга мамлакат сифатида қайд этилди.