АсосийЖАМИЯТ

Электр ва газ тарифлари ошиши ортидан компенсациялар ҳам кўпайтирилди

Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилди.

'Электр ва газ тарифлари ошиши ортидан компенсациялар ҳам кўпайтирилди'ning rasmi

Маълум қилинишича, президент Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил 2 апрелдаги «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишда эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, эҳтиёжманд оилаларга ҳар ойда истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун давлат компенсация тўловлари берилиб келинмоқда.

Амалдаги тартибга кўра, компенсация қуйидаги ҳажмлар учун тўланади:

— электр энергияси бўйича ойлик базавий меъёр (200 кВт·соат) ошган қисми учун қўшимча 150 кВт·соатгача;

— табиий газ бўйича қиш ойларида базавий меъёрдан ошган 250 куб метргача, бошқа ойларда эса 150 куб метргача бўлган истеъмол ҳажми учун.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 15 майдаги 243-сон қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 июндан янги тарифлар жорий этилиши муносабати билан эҳтиёжманд оилалар учун ажратиладиган компенсация миқдорлари ҳам оширилади. Янги тартибга кўра, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳажми кенгайтирилиб, тўловлар миқдори кўпайтирилади.

    Бошқа янгиликлар